ЖЧ-2026. Ўзбекистон терма жамоаси қуръада қайси саватчадан жой олиши аниқ бўлди
Фото: ЎФА
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қуръа саватчалари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-саватчага жойлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бугунгача мундиалга чиқиш йўлланмасини қўлга киритган 42 жамоа маълум. Улар FIFA рейтингига кўра саватларга ажратилган. Турнир бошлангунига қадар яна 22 жамоа қолган 6 та йўлланма учун курашади: Еврупада — 4 та, қитъалараро плей-офф орқали эса яна 2 та йўлланма берилади. Плей-оффда ғолиб чиққан жамоалар рейтингига қарамай, 4-саватчага жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, мундиалга қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган «The Kennedy Center» мажмуасида ўтказилади. Ушбу нуфузли тадбирда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг