Жасур Жайсунов ишончни оқламади. У бронза учун ўтиш баҳсида ҳам мағлуб бўлди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Жайсунов «Париж-2024» ёзги Олимпиадасидаги иштирокини давом эттирди.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Жайсунов ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки жангида эронлик Меҳран Барҳордорига ютқазганди. Эронлик спортчининг финалга чиқиши спортчимизга имконият яратганди.
Бронза медали учун ўтиш баҳсида Жасур италиялик Симоне Алессиога қарши баҳс олиб борди ва умумий 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Жасурбек Жайсунов 2002 йил 19 апрелда таваллуд топган. У 2022 йилги Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби бўлган ва 2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг