Жасур Жайсунов биринчи даврадаёқ ютқазиб қўйди

14:14 09 Август 2024 Спорт
175 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Жайсунов «Париж-2024» ёзги Олимпиадасидаги иштирокини бошлаб олди.

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Жайсунов ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки жангини эронлик номдор спортчи, Меҳран Барҳордорига қарши ўтказди.

Муросасиз баҳс олиб борган Жайсунов 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди Барҳордори финалга етиб борган тақдирда Жайсунов бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Жасурбек Жайсунов 2002 йил 19 апрелда таваллуд топган. У 2022 йилги Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби бўлган ва 2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма олган.

Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?