“Жасорат мактаби” ўқув йиғини бошланди

11:25 15 Август 2025 Жамият
120 0

Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисмда "Навоий вилоятидаги уюшмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ўқитиш бўйича “Жасорат мактаби” ўқув йиғинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ҳамда ҳарбий хизматга тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Ўқув йиғинида Навоий вилоятининг турли ҳудудларидан келган ёшлар иштирок этмоқда.

— Дастур доирасида иштирокчиларга ҳарбий тайёргарлик асослари, юртимиз Қуролли Кучлари фаолияти, фуқаролик ва ватанпарварлик бурчлари юзасидан назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади, — дейди Навоий вилояти ҳокими маслаҳатчиси Халил Юсупов. — Албатта, ушбу тадбирлар турли ҳудудлардан келган уюшмаган ёшларнинг маънавий ва жисмоний уйғунликда улғайишида муҳим ўрин тутади.

Тадбир доирасида ҳарбийлар, нуронийлар ва ёшлар етакчилари иштирокида маънавий-маърифий суҳбатлар, спорт мусобақалари ҳамда маданий тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер