“Жарқўрғон тандир гўшти” — расман миллий брэнд мақомида
Сурхондарё вилоятига хос бетакрор миллий таом — “Жарқўрғон тандир гўшти” энди расман географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бу Сурхондарёнинг ўзига хос таом маданиятини сақлаб қолиш ҳамда “Жарқўрғон тандир гўшти”ни миллий брэнд даражасига кўтариш сари қадам бўлди.
Ушбу таомнинг ўзига хослиги унинг тайёрланиш жараёнида намоён бўлади. Таом ҳисори зотли қўзи гўштидан, арча шохларида ёндириладиган, қарийб 400 даражадаги иссиқлик ҳароратда қиздирилган ер тандирда, тахминан 1,5-2 соат давомида буғ ва иссиқликда пухта пиширилади. Бу жараён таомга ўзига хос ҳид, ранг ва маза бағишлайди.
Маҳсулотнинг географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши “Жарқўрғон тандир гўшти” номи ва тайёрланиш усулини ҳуқуқий ҳимояга олади. Унинг сифат ва стандартларни белгилайди. Бу эса Сурхондарёнинг ҳудудий гастрономик обрўсини кенг тарғиб этиш имконини яратади.
Маълумот учун: географик кўрсаткич — бу муайян ҳудудда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг табиий, иқлимий ва маданий хусусиятларини ифода этувчи, унинг сифат ва нуфузини кафолатлайдиган интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.
Фарҳод ЭСОНОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг