Жанубий Кореянинг собиқ мудофаа вазири ўз жонига қасд қилишга уринди

Жанубий Кореянинг собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён тергов изоляторида ўз жонига қасд қилишга уринди, деб ёзади Yonhap агентлиги.
У қамоқхонада кийимларидан ясалган арқон ёрдамида ўзини осмоқчи бўлган. Бу сешанба куни кечқурун Сеулдаги суд собиқ вазирни исённи ташкиллаштиришда иштирок этганликда айблаб, расман ҳибсга олишидан сал олдин содир бўлган.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 3 декабрь куни мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Парламент бу қарорни блоклади, шундан сўнг президент уни бекор қилишга мажбур бўлди. Сўнгра мудофаа вазири истеъфога чиқди ва тергов бошланди.
Бу ишда президентнинг ўзи ҳам иштирок этган ва унга мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланган. Чоршанба куни полиция унинг қароргоҳида рейд ўтказди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг