Жанубий Кореянинг биринчи хоними ҳашаматли сумка туфайли 12 соат сўроқ қилинди

17:41 21 Июль 2024 Дунё
645 0

Фото: EPA

Сеул марказий округи прокуратураси Жанубий Кореянинг биринчи хоними Ким Гон Хини руҳонийдан «Christian Dior» сумкаси ва бошқа қимматбаҳо совғаларни олгани ҳақидаги айбловлар юзасидан сўроқ қилди. Бу ҳақда «Yonhap» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Прокурорлар Ким Гон Хини руҳонийдан қимматбаҳо совғалар, жумладан, «Christian Dior» сумкасини олиш билан боғлиқ можаро, шунингдек, унинг акциялар билан боғлиқ фирибгарлик ишига алоқадорлиги бўйича сўроқ қилишди», дейилади агентлик хабарида.

Материал муаллифларининг қўшимча қилишича, прокурор Жанубий Кореянинг биринчи хонимини номаълум ҳукумат биносида сўроқ қилган ва суҳбатни тунги соат 01:20 атрофида якунлаган. Сўроқ тахминан 12 соат давом этган.

Шу йилнинг 26 январь куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл рафиқасининг ҳашаматли сумкаси туфайли можаро марказига тушиб қолгани маълум бўлди.

Хабарларга кўра, руҳоний Чой Чаэ Ён 2022 йилда Ким Гон Хи билан бир неча бор учрашган. Учрашувларнинг бирида у Ким хонимга қиймати 2240 доллар бўлган «Christian Dior» бренди сумкаси совға қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?