Жанубий Кореяда ноқонуний юрган ўзбекистонликлар учун «яшил йўлак» орқали мамлакатдан чиқиб кетиш муддати узайтирилди
Миграция агентлиги Корея Республикаси ҳудудида нолегал бўлиб турган фуқароларни огоҳлантирди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси ва Корея Адлия вазирлиги ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида имзоланган ҳужжатга кўра, 30 ноябрь куни тугаши лозим бўлган “яшил йўлак” лойиҳаси 2025 йилнинг 31 январь кунигача узайтирилди.
Кореяда ноқонуний ишлаб, яшаб юрган шахслар:
1 ойдан кам бўлса 1,000,000 вон (716$)
1 ойдан 3 ойгача 1,500,000 (1074$)
3 ойдан 6 ойгача 2,000,000 (1432$)
6 ойдан 1 йилгача 4,000,000 (2864$)
1 йилдан 2 йилгача 7,000,000 (5012$)
2 йилдан 3 йилгача 10,000,000 (7160$)
3 йилдан 5 йилгача 20,000,000 (14321$)
5 йилдан 7 йилгача 25,000,000 (17902$)
7 йилдан кўп бўлса 30,000,000 (21482$) миқдорида жарима тўлайди.
“Кўрсатилган муддат ичида Кореяни ихтиёрий тарк этсангиз:
▪️ юқоридаги жарималардан озод этиласиз;
▪️ кейинчалик Кореяга қайта киришингиз енгиллашади.
Ушбу муддат тугаганидан сўнг фуқаро Кореяда яна қоладиган бўлса, Миграция агентлиги томонидан шартнома бандларига кўра фуқаро ёки унинг кафилига нисбатан:
▪️катта миқдорда жарима; (ҳар бир ойи учун 2000$)
▪️Корея томонидан қайта киришга тақиқ қўлланилади“, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг