Жанубий Корея аҳолиси ХХI аср охирига келиб икки баравар камайиб кетиши мумкин

01:14 15 Сентябр 2022 Дунё
700 0

Архив сурат

Жанубий Корея аҳолиси ХХI асрда икки баравар камайиб кетиши мумкин. Бу ҳақда "Bloomberg" нашри хабар бермоқда.

Манбада қайд этилишича, 2018 йилдан бошлаб туғилиш даражасининг пасайиши кузатилмоқда. Бунга бола дунёга келиши билан ота-оналарнинг харажатлари кескин ошиши асосий сабаб бўлмоқда. 

Жанубий Кореядаги оилалар ўз фарзандларининг келажагига дунёнинг бошқа қисмларига қараганда сезиларли даражада кўпроқ сармоя киритадилар. Бундай давлатлар рейтингида Тайван иккинчи, Португалия учинчи ўринда туради.

Масалан, 2021 йилда бир боланинг мактабда таълим олишига ўртача 6000 долларга яқин маблағ сарфланган. Бир боланинг коллеж ёки университетда ўқиш учун тўлов ҳажми Корея Республикасида ўртача олти йиллик иш ҳақи миқдорига тўғри келади.

Корейсларнинг фарзанд кўришни кечиктиришининг яна бир сабаби кўчмас мулк нархининг юқорилигидир. Бундан ташқари, мамлакатда оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бола парвариши таътилидан кейин иш билан таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам туғилиш даражасини пасайиб кетишига таъсир кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер