Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ 25 ёшда

17:04 01 Ноябрь 2023 Жамият
167 0

Қашқадарё, Бухоро ҳамда Сурхондарё вилоятларида мавжуд Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларни қамраб олган Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ташкил этилганининг 25 йиллик санаси бошқарув аппарати маданият саройида катта шодиёналар билан нишонланди.

Тадбирда сўз олган округ қўшинлар қўмондони генерал-майор Зайнобиддин Иминов округ шонли тарихида эришган ютуқлари борасида тўхталиб, барчани байрам билан табриклади.

Бир гуруҳ турли ютуқларга эришган ва фаол хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ҳамда Қуролли Кучлар хизматчилари фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар, навбатдаги ҳарбий унвонлар билан тантанали тақдирланди. Фахрий устозлар эъзозланиб, эътироф этилди.

Тадбир давоми байрамона концерт дастурига уланиб кетди. Ватанни, ҳарбийлик касбини улуғловчи шеърлар ўқилди, қўшиқлар куйланди. Бир сўз билан айтганда тадбир барчага байрамона юқори кайфият бағишлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?