Жаннат кўрфази, Севги ороли, Клеопатра пляжи… Мармарис яна нималари билан машҳур?
Кўм-кўк, туркуаз ва мовий ранглар қоришмасидан иборат нафис денгизи ҳамда қўл тегмаган қўлтиқлари билан машҳур бўлган Мармарис Туркиянинг энг кўп афзал кўрилган шоҳона дам олиш масканларидан биридир. Қуйида сиз учун дарҳол бориб кўришни истайдиган Мармарис кўрфазларининг рўйхатини келтириб ўтамиз.
Мармарис қаерда?
Эгей денгизи ва Ўрта ер денгизининг туташган жойида жойлашган Мармарис Муғла марказидан 1 соат узоқликда жойлашган. Мармарисга самолётда бориш учун Даламан аэропортини танлаш керак. Парвозингиздан кейин боришингиз керак бўлган Даламан ва Мармарис ўртасидаги масофа 90 километрни ташкил этади ва бу масофа шахсий транспорт воситасида ўртача 1,5 соат давом этади. Истанбул ва Мармарис ўртасидаги масофа йўлда ўртача 830 километрни ташкил қилса, бу масофа тахминан 12 соат давом этади.
Диққатга сазовор жойлар — Мармарис қалъаси ва Мармарис музейи бу ердаги энг кўп зиёрат қилинадиган жойлар қаторида бўлса, Мармарис дейилганда Ҳафса Султон Карвонсаройи, Ҳалижи Аҳмед Уркай музейи ва Амос қадимий шаҳри ёдга тушади. Бу ердаги кўриш керак бўлган қизиқарли масканлардан бири Бажа ғори бўлиб, сув спортини севувчилар учун энг яхши шўнғиш жойларидан биридир.
Кумлубук — Мармарис қайиқлари билан саёҳат қилишингиз мумкин бўлган ва баъзиларига транспорт воситалари билан бориш мумкин бўлган бетакрор қўлтиқлардан биридир. Агар тинчлик ва сокинлик сизнинг орзуингиз бўлса, бу кўрфаз айнан сиз учун. Бу ерда меҳмонхоналар ва хусусий турар жойлар мавжуд. Кумлубук, айниқса, балиқ ресторанлари билан машҳур.
Бўзбурун — ўзининг тоза табиати, тиниқ денгизи ва мусаффо ҳавоси билан шаҳардаги гавжумлик ва шовқин-сурондан узоқлашишни истаганлар учун мукаммал имконият. Бу ерга шахсий автомобиль ёки Мармарис қайиқлари орқали келиш мумкин. Серче Порт, Уч Тош, Акварум, Бозуккале ва Дирекбуку каби Бўзбурун қўлтиқларини кашф қилмасдан қайтманг. Бўзбурун сув ости дунёсини севувчилар учун айни муддаодир.
Клеопатра пляжи (Седир ороли) — Олтин қумли пляжи ва фируза денгизи билан машҳур бўлган бу оролда Эллинистик ва Рим даврига оид тарихий ашёларни кўриш мумкин.
Инжеқум — Номидан кўриниб турибдики, у нафис қум билан қопланган пляжи ва мовий денгизи билан мафтун қилади. Клеопатра пляжи (Седир ороли) қаршисида жойлашган. Инжеқумга бориш бироз қийин, аммо бу жой шунга арзийди.
Бўрдубет — Қарағай дарахтлари орасига яширинган яна бир кўрфаз. Бу махсус муҳофаза қилинадиган ҳудуд бўлганлиги сабабли, ҳудудда яшаш имконияти йўқ. Бу ерда сузишдан ташқари, сиз каноэда саёҳат қилишингиз, ўрмонда сайр қилишингиз ва велосипедда учишингиз мумкин.
Турунч — Бўзбурун ярим оролида арча дарахтлари ва баланд тепаликлар билан ўралган қишлоқ. Мармарис қайиқ саёҳатининг энг муҳим йўналишларидан бири бўлган Турунчда сузишдан ташқари, пиёда саёҳат қилишингиз, сафари турларида қатнашишингиз ва шўнғиш сабоқларини олишингиз мумкин.
Селимие қишлоғи/Ҳисарўну — Мовий круиз маршрутларининг ажралмас қисмига айланган Селимие охирги пайтларда машҳур бўлган Ҳисарўну кўрфазининг энг севимли қўлтиқларидан биридир. Бу ер турфа ошхоналари билан ҳам эътиборни тортади. Селимие қайиқлари билан икки турли йўналишдаги саёҳатларга қўшилиш мумкин. Ушбу турлар билан Камеллиа ороли, Севги ороли, Бенжик кўрфази ва Тавшан оролини кўриш мумкин.
Жаннат кўрфази — Жаннат кўрфази табиат билан ўралган хилват жой қидираётганлар учун энг яхши танлов бўлиши керак. Унчалик машҳур бўлмагани учун бошқа кўрфазларга қараганда сокин дейишимиз мумкин.
Орҳание/Кизкуму — Денгиздан ўтиш мумкин бўлган майдони билан маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг эътиборини ўзига жалб қила олади. Айниқса, ёз ойларида талаб юқори бўлгани учун бошқа ҳудудларга нисбатан гавжум.
Мовий ва яшилликнинг уйғунлашган, хушманзара табиат билан ўралган Мармарис кўрфазларидан баҳраманд бўлиш учун Даламан авиачиптасини харид қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг