Жамоатчилик назоратининг рақамли механизми
Истеъмолчилар учун дори-дармон харид қилишда яратилган янги рақамли платформа жамоатчилик назоратининг замонавий модели сифатида эътироф этила бошлади. Фармацевтика соҳаси учун муҳим янгилик бўлган бу платформа FAIR TECH ягона ахборот тизими орқали аҳолининг дори воситалари нархлари устидан реал вақтда назорат ўрнатишига имконият беради.
Бу тизимда фуқаролар мобил илова ёрдамида касса чекларини QR-код орқали сканерлаб, белгиланган нархдан ошиб кетиш ҳолатларини аниқлай олади. Асоссиз устама аниқланса, маълумот автоматик равишда қўмитага юборилади ва ортиқча тўланган маблағ фуқарога қайтарилади.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу тизим орқали 1 525 та дорихонада 332 704 та ҳолатда умумий 14,2 миллиард сўмлик асоссиз даромад олингани аниқланди. Мазкур маблағлар истеъмолчиларга қайтарилиши таъминланди. Бу жамоатчилик назоратининг рақамли механизми самарали ишлаётганини кўрсатади. Шундай қилиб, фуқаролар ўз ҳуқуқларини рақамли платформа орқали мустақил ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмоқда.
Янги барпо этилаётган уй-жойларни улуш киритиш асосида харид қилишда ҳам жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида эскроу тизими жорий этилди. Эскроу тизими йўлга қўйилиши натижасида жорий йилда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мурожаатлар сони 25 фоизга қисқарди.
Фахриддин БОЗОРОВ,
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг