Жаҳонга машҳур «Mondo» ва «TaiShan» брендлари «Тошкент — 2025» ёшлар Осиё ўйинларининг асосий ҳамкорларига айланиши мумкин
Айни кунларда «Тошкент — 2025» IV ёшлар Осиё ўйинлари учун қурилаётган Олимпия шаҳарчасида иш қизғин кетмоқда.
Объектлар барпо этилгач, уни энг замонавий спорт инвентарлари билан жиҳозлаш кун тартибидаги асосий масалага айланади.
МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов бу борада Италиянинг «Mondo» ва Хитойнинг «TaiShan» компанияси мутасаддилари билан учрашишди.
«Mondo» томонидан ширкатнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий менежери Андреа Де Каро ташриф буюрди. Қайд этиш жоиз, ушбу бренд енгил атлетика, шунингдек, волейбол, баскетбол, футзал каби спорт турлари учун қопламалар тайёрлайди.0
Компания 1976 йилдан бери бир неча Олимпиадаларда стадионларни енгил атлетика баҳслари учун қопламалар билан таъминлаб келади. Бу эса унинг халқаро майдондаги тажрибасидан далолат беради. Жамоавий спорт турларида ҳам бир неча Олимпиадаларда айнан ушбу бренд томонидан тайёрланган қопламаларда энг кучлилар аниқланган.
«TaiShan» компанияси билан учрашув МОҚ раҳбариятининг ўтган ҳафта Хитойга амалга оширган хизмат сафари ва унда Чин ўлкасидаги спорт инфратузилмасини мамлакатимизга татбиқ этиш бўйича келишувларнинг мантиқий давоми бўлди, дейиш мумкин. Компаниянинг ташқи савдо бўйича бош менежери Чжан Веи билан учрашувда бу борада батафсил тўхталиб ўтилди.
«TaiShan» яккакураш турлари бўйича спорт инвентарларини ишлаб чиқариш борасида дунёнинг етакчи компанияларидан саналади. Ушбу бренд 2018 йил Индонезияда ўтган, жорий йил Хитой мезбонлик қиладиган Осиё ўйинлари, Buenos-Ayres-2018 ўсмирлар Олимпиадаси, 2019 йил Токио шаҳрида ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида ташкилий қўмитанинг асосий ҳамкори бўлган.
Мутасаддилар Олимпия шаҳарчасининг барча ҳудудини кўздан кечиришди. Ойбек Қосимов экскурсия давомида меҳмонларга улкан лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг томонлар кун тартибидаги мавзулар бўйича фикр алмашиб, ҳамкорликнинг кейинги қадамини белгилаб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг