Жаҳон савдо ташкилоти ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланади
Фото: Олий Мажлис Сенати
Хабарингиз бор жорий йилнинг 24 — 26 март кунлари пойтахтимизда Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.
Биринчи бор ўтказилаётган мазкур форум Марказий Осиё минтақаси учун янги платформа бўлиб, унинг форматида Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти халқаро инвестиция ва бизнес ҳамжамиятларига тақдим этилади.
Унда йирик хорижий ташкилот ва компаниялар раҳбарлари иштирок этиши назарда тутилган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори ўринбосари Сянчэнь Чжан мазкур тадбирда иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрди.
Бугун, 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори ўринбосари Сянчэнь Чжан билан учрашди.
Учрашув давомида С.Сафоев сўнгги вақтларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган ўзгаришлар, хусусан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, савдо-иқтисодий жараёнларни янада фаоллаштириш, хорижий инвесторларни кенг жалб этиш учун яратилаётган шарт-шароитлар, эришилган натижаларга алоҳида урғу берди.
Шу билан бирга, ЖИДУнинг халқаро ҳамкорлик борасидаги ишларига, университетда яратилаётган имкониятлар ҳамда таълим муассасасининг “WTO Chairs Program” дастуридаги иштирок этишига ҳам урғу берилди.
Бу борада С.Чжан Ўзбекистон Республикасига қилган ташрифи давомида ташкил этилган мазкур учрашувидан жуда ҳам мамнун эканлигини айтиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан билдирилган таклифлар ЖСТ томонидан маъқул кўрилгани, шу муносабат билан университет жорий йилда танланган 17 та кафедралардан бири мақомини қўлга киритгани билан табриклади. Шунингдек, мазкур гранд доирасида ЖСТ ва университет ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланишига ишонч билдирди.
Шундан сўнг С.Чжан университетда ташкил этилган юридик клиника фаолияти билан яқиндан танишиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг