Жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар сони 20 тага етди
Кеча, 8 октябрь куни Африка минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўйинлар якунида Миср ва Гана терма жамоалари 2026 йилги мундиал масаласини ижобий ҳал этишга эришди.
«A» гуруҳида иштирок этган Миср терма жамоаси кеча Касабланка шаҳрида Жибути термаси билан саралашнинг 9-тури ўйинида майдонга тушди ва 3:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Бу орқали жамоа сўнгги тур олдидан асосий таъқибчиси Буркина-Фасодан 5 очкога олдинга чиқди ва Жаҳон чемпионати масаласини ҳал қилди.
«I» гуруҳида иштирок этган Гана терма жамоаси ҳам кеча мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Марказий Африка Республикаси терма жамоасини 0:5 ҳисоби билан мағлуб этган жамоа сўнгги тур олдидан 22 очкога эга бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Африкада Жаҳон чемпионати саралаши 15 октябрь куни якунланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг