Сенатда навбатдаги ўқув семинарлари ўтказилмоқда
Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари раислари ҳамда ҳокимлар учун навбатдаги ўқув семинарлари ўз ишини бошлади.
26–28 январь кунлари ўтказиладиган мазкур ўқувларда Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидан келган маҳаллий вакиллик ҳамда ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Семинарлар маҳаллий давлат бошқаруви тизимида самарадорликни ошириш, туман ва шаҳар даражасида вакиллик ҳамда ижро органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аҳоли муаммоларини ҳал этишда тизимли ва очиқ ёндашувларни шакллантиришга қаратилган.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева очилиш маросимидаги нутқида жойлардаги раҳбарларнинг масъулиятига урғу бериб, қарор қабул қилишда қонунийлик ва жамоатчилик манфаатларини устувор қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Ўқув жараёнида тингловчилар учун маҳаллий даражада ҳокимиятлар бўлиниши тамойилини амалга ошириш, туман (шаҳар) Кенгаши раиси мақоми ва ваколатлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда долзарб масалалар ҳамда уларнинг ечимларига бағишланган маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказилади.
Шунингдек, Кенгаш фаолиятини режалаштириш, мажлисларни самарали ташкил этиш, мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиш, партия гуруҳлари ва доимий комиссиялар билан ишлаш, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали очиқ мулоқот олиб бориш усуллари муҳокама қилинади.
Семинарлар давомида қарор қабул қилишда қонунийликка риоя этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда самарадорлик ва очиқликни таъминлаш, депутатларнинг фуқаролар билан учрашувларини ташкил этиш, муаммоларни ҳал этишда маҳаллабай ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, маҳаллий бошқарувда рақамли технологиялардан фойдаланиш, электрон ҳукумат тизимлари орқали хизматлар сифатини ошириш, маълумотлар базалари билан ишлаш ва таҳлилий ёндашув асосида қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш ҳам семинарларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Уч кунлик ўқувлар якунларига кўра иштирокчилар ҳудудларда ислоҳотларни амалга оширишда амалий билим ва тажрибаларини бойитиб, аҳоли манфаатларига хизмат қиладиган самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш салоҳиятини оширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг