Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ўн саккизинчи жамоа номи маълум
Кеча, 8 сентябрь куни Африка минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Малабо шаҳрида ўтган баҳсда Экваториал Гвинея терма жамоаси ўз майдонида Тунис термасини қабул қилди.
Учрашув меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Мисрнинг «Ал-Аҳли» жамоаси аъзоси Муҳаммад Али Бен Ромдҳане муаллифлик қилди.
Шу тариқа ўйинда ғалаба қозонган Тунис терма жамоаси саралаш ўйинлари якунланишига 3 та тур қолган бир вақтда ўзининг гуруҳдаги асосий рақобатчиси Намибия терма жамоасидан 10 очкога олдинлаб кетди. Шу сабаб жамоа муддатидан аввал мундиал масаласини ижобий ҳал қилди.
Маълумот учун, бунгача Тунис терма жамоаси 6 марта Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Сўнгги мундиалда жамоа «D» гуруҳидан ўрин олган ва ўз гуруҳида учинчи ўринни қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг