Жабраил Шапиевнинг «тақдири» болгариялик Магомед Рамазановнинг натижасига боғлиқ. У чорак финалда рақибига ютқазиб қўйди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жабраил Шапиев «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
-86 кг вазн тоифасида қатнашаётган спортчимиз Жабраил Шапиев қийин кечган баҳсда 1:4 ҳисобида рақибига мағлуб бўлди ва иштирокини шу жойда тўхтатмоқда. Бронза учун ўтиш баҳсида қатнашиши учун у ютқазган болгариялик Магомед Рамазанов финалга чиқиши зарур.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Жабраил (Жавраил) Шапиев 1997 йил 20 апрельда Доғистонда туғилган. 2017 йилдан бери Ўзбекистон номидан мусобақаларда қатнашиб келади.
Аввалроқ, -57 кг вазн тоифасида қатнашаётган Ғуломжон Абдуллаев ярим финалга чиққанди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг