ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси клиник тадқиқотларида 29 000 нафар киши иштирок этган

02:00 29 Август 2021 Жамият
631 0

Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида Хитой-Ўзбек вакцинаси олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видео лавҳа тарқалди.

Хўш, Хитой-Ўзбек вакцинаси атрофидаги шов-шувлар ва бу вакцинага ишончсиз қараётган айрим юртдошларимизнинг фикрлари қай даражада асосли?

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур мавзу юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, халкаро миқёсдаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза кўпмарказли клиник тадқиқотлари 2020 йилнинг 10 декабридан бошланган бўлиб, синовларда 18 ёшдан катта бўлган жами 29 000 нафар кишини қамраб олинди. Мазкур тадқиқотлар Хитойнинг Хунан вилоятида, шунингдек Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадор давлатларида ўтказилган.

Клиник тадқиқотларда Ўзбекистондан жами 6966 нафар кўнгилли иштирок этди, улардан 214 нафари 60 ёшдан катта кишилардир.

Тадқиқотлар давомида ҳар бир кўнгилли иштирокчи 28 кун оралиғи билан 3 та дозада «вакцина/плацебо» схемасида эмланди. Улардан 13 кишида ўрта даражадаги ножўя таъсир аниқланган бўлиб, 0,002 фоиздан кам кўрсаткичдир. Алоҳида ажратилган гуруҳларда 95% ҳолатларда етарли даражада антитаналар ишлаб чиқарилгани аниқланди.

Агентлик юртдошларимизни Хоразмда юз берган ҳолат бўйича вазиятни тўлиқ ўрганмасдан турли ўринсиз, асосланмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?