Зеленский Киев етакчиларнинг икки ва уч томонлама форматдаги учрашувига тайёрлигини айтди

Фото: Reuters
Киев етакчиларнинг икки ва уч томонлама форматдаги учрашувига тайёр ва Москвадан ҳам шуни кутмоқда. Бу фикрларни Украина президенти Владимир Зеленский айтиб ўтди.
“Яқин келажакда етакчилар даражасида тинчлик ўрнатиш учун учрашувларнинг турли потенциал форматлари муҳокама қилинди: иккита икки томонлама, битта уч томонлама. Украина учрашувлардан қўрқмайди ва Россия томонидан ҳам худди шундай дадил ёндашувни кутмоқда”, — дейди Зеленский.
Президент Европа Иттифоқи вакиллари билан эҳтимолий музокараларда Украина позициялари бўйича келишиб олганини қўшимча қилди.
Зеленский, шунингдек, Германия канцлери Фридрих Мерц билан телефон орқали мулоқот қилганини айтди. Украина раҳбарининг сўзларига кўра, улар республика ҳудудидаги можарога барҳам бериш ва Киевнинг Европа Иттифоқига кириши зарурлигини муҳокама қилган.
Олдинроқ жаҳон оммавий ахборот воситалари биринчи саҳифаларида Кремль Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги бўлажак учрашувни тасдиқлагани ҳақидаги хабарни чоп этганди.
Бунгача АҚШнинг “The New York Times” нашри Дональд Трамп яқин орада Владимир Путин билан шахсий учрашув ўтказиш ниятида эканини ёзди. Музокаралар келаси ҳафтада бўлиб ўтиши мумкин.
Манбага кўра, Трамп ва Путин учрашувидан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида уч томонлама музокаралар ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда. Учрашувларда Европадан фақат учта етакчи иштирок этади. Улар айнан кимлар бўлишига аниқлик киритилмаган.
“The Guardian” газетасининг ёзишича, Халқаро жиноий суднинг Россия президенти Владимир Путинни «ҳибсга олиш» бўйича ордери унинг АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан учрашувини ташкил қилиш учун мос давлатлар сонини чеклайди.
Нашрнинг қайд этишича, Путин ва Трамп ўртасидаги олдинги учрашув 2018 йилда бўлиб ўтган Хелсинкида музокаралар олиб боришнинг иложи йўқ.
Чунки Финляндия Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилган 125 давлатдан бири ҳисобланади. Худди шу сабабга кўра, Совуқ уруш даврида СССР ва АҚШ раҳбарларининг саммитларига мезбонлик қилган Швейцария, Австрия, Исландия, Мальта, Франция, Испания ва Буюк Британия каби давлатлар ҳисобга олинмайди.
Газета, шунингдек, учрашув Потсдам, Ялта ёки Иккинчи жаҳон уруши даврида Гитлерга қарши коалиция давлатлари етакчиларининг конференциялари ўтказилган Теҳронда бўлиб ўтиши эҳтимолини ҳам жуда паст, деб ҳисоблайди.
“Бу Россия ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтган Саудия Арабистони ёки Туркияда саммит ташкил этишни англатиши мумкин. Яна бир вариант Венгрия бўлиши мумкин. Чунки унинг бош вазири Виктор Орбан ҳам Трампга, ҳам Путинга яқин бўлиб, аввалроқ ўз мамлакати Халқаро жиноий суддан чиқиш ниятини эълон қилган эди”, — дейилади газета мақоласида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг