Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланади
«Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–303-сон, 15.10.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, ушбу қарордан кўзланган мақсад, заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда аҳолининг юқори сифатли маҳаллий заргарлик буюмларига бўлган талабини қондириш этиб белгиланган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги ПҚ–452-сон (https://lex.uz/docs/6346726) қарорининг 2-бандига мувофиқ қимматбаҳо металларни биржа савдолари ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотишда бериладиган чегирмаларнинг амал қилиш муддати 2029 йил 1 февралга қадар узайтирилди.
2026 йил 1 февралдан бошлаб чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча мезонлар инобатга олинади:
- яратилган янги иш ўринларига ишга қабул қилинган заргарлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилгани ва уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисоблангани ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқлангани;
- заргарлик марказларида камида бир ой давомида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъекти бўлиши.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг