Зангиотада қудуқдаги носозликни тузатиш учун тушган 46 ёшли фуқаро ҳушидан кетди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати
Жорий йилнинг 19 июль куни соат 11:41 да Тошкент вилояти Зангиота туманида чиқинди сувлар оқиб кетиши учун мўлжалланган қудуқдаги носозликни бартараф этиш учун тушган фуқаро чиқа олмаётганлиги ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган вақтда қудуқ ичига тушган 46 ёшли фуқаронинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушини йўқотганлиги маълум бўлган. Тезкорлик билан қутқарувчилар махсус қутқарув анжомлари ёрдамида уни қудуқдан олиб чиқиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва ҳаётини сақлаб қолганлар.
Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам орқали даволаш муассасасига юборилган. Айни вақтда фуқаро шифокорлар назоратида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг