«Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида» лойиҳаси қандай самара берди?

14:54 12 Февраль 2023 Маданият
797 0

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мана, сўнгги 4 кун давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 10 мингдан ортиқ мактаб раҳбарлари, улар орқали ўқитувчиларга вазирлик олдига қўйган миссияларни етказиш мақсадида «Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида» лойиҳасини амалга оширди.

Хўш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўз олдига қандай вазифалар қўймоқда?

Биринчи мақсад — вазирлик тизимидаги барча таълим муассасаларида соғлом ва хавфсиз муҳитни шакллантириш;

Иккинчи мақсад — замонга мослаша оладиган, таълимда инновациялар қилишга қодир замонавий педагог кадрлар учун касбий ривожланиш муҳитини яратиш;

Учинчи мақсад — тизимда шаффофликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик, ота-оналар, ўқитувчилар ва барча манфаатли томонлар билан коммуникация ўрнатиш.

Лойиҳанинг асосий мақсади нима эди? Жамоада соғлом муҳит яратиб, бир мақсад атрофида бирлаштира оладиган, шаффофликни ҳар нарсадан устун қўядиган, замон билан ҳамнафас, жаҳон стандартларидан хабардор лидерларга айланишига туртки бериш билан биргаликда директорларнинг мактаб таълимини ривожлантириш билан боғлиқ фикрларига қулоқ тутиш эди.

"Албатта, 4 кун бу жуда кам, лекин бу илк қадам ва бу йўналишдаги ишлар доимий равишда давом этади. Биз эса таълим сифатини кўтаришда, сифатли тизим яратишда фидойи ўқитувчилар, биз билан ҳамкорликка тайёр ота-оналар ҳамда ҳалол, жонкуяр, ўз ишини севадиган шижоатли мактаб лидерларига суянамиз. Вазирлик эса ўз ўрнида турли ташкилотларнинг мактаб фаолиятига аралашувларига чек қўйиш устида доимий иш олиб боради" дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер