Замонавий кардиология: профилактикадан юқори технологиялар сари муҳим қадам
Пойтахтимизда ШҲТ давлатлари II Тиббиёт конгресси ва Ўзбекистон кардиологларининг анъанавий йиллик конференцияси бўлиб ўтди.
“Замонавий кардиология: профилактикадан юқори технологияларгача” мавзуси доирасида ўтказилган Конгресс ШҲТга аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатлардан етакчи кардиологлар, кардиохирурглар, олимлар, ҳукумат ҳамда бизнес вакилларини бирлаштирган энг йирик халқаро платформага айланди.
Тадбир доирасида пленар мажлислар, халқаро симпозиумлар, маҳорат дарслари ва ёш мутахассислар учун ёш олимлар танлови ўтказилди. Юрак‑қон томир касалликларини аниқлаш ва даволашдаги инновациялар, рақамли технологиялар, тиббий туризм ва халқаро ҳамкорлик масалларига алоҳида эътибор қаратилди.
Кардиохирургия ва интервенцион кардиологиядаги инновациялар, тиббиётда сунъий интеллект ва генетика, тиббий таълимни ривожлантириш, илмий лойиҳалар ва трансчегаравий ҳамкорлик каби мавзулар кўриб чиқилди. Бу борада таниқли кардиолог, академик ва профессорларнинг маърузалари тингланди.
Хусусан нуфузли тадбир ташкилотчиларидан бири Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Хуршид Фозилов сўзга чиқиб, аввало меҳмонларни юртимизга ташрифи билан самимий қутлади. Ушбу тадбир кардиология соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, соҳага замонавий, инновацион технологияларни жорий этиш борасида ўзаро тажриба алмашишда муҳим халқаро платформа эканлигини таъкидлади.
Тадбир давомида профилактик чораларни такомиллаштириш, юқори технологиялар, сунъий интеллект ва генетика имкониятларини клиник амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, тиббий таълимни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу каби тадбирлар соҳа ривожига туртки беради ҳамда юрак-қон томир касалликларига қарши курашда самарали ечимлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Робия БАХТИЁРОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг