Зафарободда янги маданият ва маърифат масканлари фойдаланишга топширилди
Навоий вилоятининг Зафаробод шаҳарчасида “Навоийуран” давлат корхонаси шаҳарсоз корхона ҳисобланади. Шу боис мазкур шаҳарчада аҳоли фаровонлигини ошириш, бекаму кўст инфратизимни яратиш давлат корхонасининг доимий эътиборида.
Шу жараёнларда “Навоийуран” давлат корхонаси томонидан амалга оширилаётган ижтимоий аҳамиятга эга инвестиция лойиҳалари корхонанинг асосий қадрияти бўлган ижтимоий масъулият ва халқ билан ҳамнафаслик тамойилларини ўзида мужассам этган. Шаҳарча марказида фойдаланишга топширилган Амфитеатр ва Кутубхона бинолари шулар жумласидан бўлиб, маҳалла аҳолисига Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик юбилей, кенг нишонланаётган шу кунларда муносиб байрам туҳфасига айланди.

Муассасаларнинг тантанали очилиш маросимида бу каби маданият ва маърифат ўчоқлари ёшлар тарбиясида, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда, китобхонликни тарғиб этишда муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидланиб, бундай эзгу ташаббуслар мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш тамойилларининг таркибий қисми эканлиги эътироф этилди.
— Корхонамиз томонидан ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 6 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилди, — дейди “Навоийуран” давлат корхонасининг инвестициялар бўйича бошқарувчи директори Худоёр Мелиев. — Бу ҳали ҳаммаси эмас, жорий йилги манзилли дастур доирасида корхонамиз Зафаробод шаҳарчасида яна тўртта ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳани амалга оширмоқда. Яъни, жорий йилнинг ўзида 27 та объектда қарийб 95 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 269 фоиз ўсишни ташкил этади. Мазкур кўрсаткичлар корхонамизнинг иқтисодий салоҳияти билан бирга, ижтимоий масъулиятни ҳис қиладиган, халқ учун ишлайдиган корхона эканлигини яна бир ифодасидир.

Тантана иштирокчилари янги кутубхона биносида яратилган шароитлар, замонавий интерьер ва бой китоб фонди билан яқиндан танишдилар. Дастлабки босқичда ушбу муассасага ўзбек ва жаҳон адабиётининг 1000 дан ортиқ энг сара асарлари совға қилинди. Яқин келажакда эса кутубхона фонди босқичма-босқич бойитилиб, электрон китоблар базасини кенгайтирилади. Айни чоғда эса кутубхона ҳузурида ташкил этилган ўқув марказида малакали ўқитувчилар томонидан чет тиллари, математика ва бошқа фан йўналишлари бўйича ўқув курслари машғулотлари йўлга қўйилган.
Тадбир якунида янгидан қурилган амфитеатр саҳнасида шаҳарчадаги “Ёшлик” маданият уйи бадиий жамоасининг ранг-баранг концерт дастури намойиш этилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Темур ЭШБОЕВ,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг