Забардаст муҳаррир, истеъдодли журналист
Ўз имзосига эга бўлган атоқли журналист Аҳмаджон Мухторов бугун ҳаёт бўлганида 87 ёшга тўлган бўларди.
Самарқандда камолга етган моҳир ижодкор дастлаб “Ленин йўли” ва “Ленинский путь” (ҳозирги “Зарафшон” ҳамда “Самаркандский вестник” газеталари), сўнгра “Қишлоқ ҳақиқати” (ҳозирги “Қишлоқ ҳаёти”) ва “Сельская правда” газеталарига раҳбарлик қилди.
1991 йил 1 январдан “Халқ сўзи” газетаси асосчилари қаторида янги нашрнинг бош муҳаррири вазифасини бажаришга киришди. Талантли, жасоратли, фидойи журналистлардан жамоани шакллантириб, газетани чинакам халқ минбарига айлантиришга ҳаракат қилди.
Аҳмаджон Мухторов ёзган мақолаларнинг жонли руҳи, равон тил ва услуби, ўткир фикр-мулоҳазаларидан имзосини ўқимасданоқ муаллифини таниш мумкин эди. Аҳмаджон Ғуломзода, Аҳмади Мухтор, Аҳмаджон Мухторов номи билан нашр этилган ҳар бир материал Ватанга муҳаббат, унинг келажаги учун жонкуярлик туйғуси билан суғорилган, бу чиқишларда мавжуд муаммолар теран таҳлил қилинган, уларни самарали ҳал этишнинг истиқболли йўналишлари кўрсатиб берилган.
Атоқли публицист, моҳир журналист ва етук таржимон Аҳмаджон Мухторов 2000 йилда вафот этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг