Юртимизда гриппга қарши қанча ўқувчи ва боғча тарбияланувчиси эмланди?
Қиш фасли — ўткир респиратор инфекциялар ҳамда гриппнинг мавсумий кўтарилиш даври. Айниқса, боғча тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари ўртасида бундай касалликларга чалиниш ҳолатлари кўп учрамоқда.
Бунга қарши энг самарали профилактик чора эса эмлаш тадбирларидир. Шу боис миллий эмлаш календарига мувофиқ, юртимизда гриппга қарши вакцинация жараёнлари сентябрь-октябрь ойларидан бошланиб, март ойигача давом этади.
Бу Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги «Аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда республика махсус комиссиясининг жорий йил 25 февралдаги 64-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижроси билан ҳам
Ушбу ҳужжатларга кўра, айни пайтда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари гриппга қарши эмланмоқда.
Шу мақсадда жорий йилнинг август ойидан октябрь ойигача 3 705 588 доза гриппга қарши вакцина олиб келинди.
Шунингдек, касалланиш ҳолатлари ортиши сабабли, ҳукуматимиз томонидан юртимизга 2 миллион доза «
2021 йил 3 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган эмлаш пунктларида 1 324 185 нафар МТТ тарбияланувчиси, 671 852 нафар 1-синф ўқувчиси гриппга қарши эмланди.
Шундай қилиб, жами 1 996 037 нафар бола гриппга қарши вакцина олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг