Юрген Клопп АҚШ терма жамоасини бошқариши мумкин

10:42 12 Июль 2024 Спорт
247 0

Фото: people.com

Англиянинг «Ливерпуль» клубининг собиқ мураббийи Юрген Клопп АҚШ терма жамоасини бошқариши мумкин. «The Athletic» ва «The Independent» хабарларига кўра, 57 ёшли германиялик мутахассис айни пайтда танаффусни давом эттирмоқчи. Бироқ айрим нашрлар унинг ишга қайтишга бўлган хоҳиши йўқ эмаслигини ёзмоқда.

АҚШ 10 июлда миллий жамоани тарк этган Грегг Берҳалтер ўрнини тўлдириш учун яхши мураббийга эҳтиёж сезмоқда. 2026 йилги жаҳон чемпионатининг Америкада ўтишини ҳисобга олсак, АҚШ обрўли мураббий олиб келишга ҳаракат қилиши мумкин.

АҚШ футбол федерацияси президенти Синди Парлоу-Коун спорт директори Мэтт Фон Крокер билан янги мураббий топиш учун иш олиб борилаётганини айтди. Клопп тўққиз йиллик бошқарувдан «Ливерпул»ни тарк этди.

Клопп ўз қарорини дам олиши зарурлиги ва энергияси тугаб бораётгани билан изоҳлади. Унинг мураббийлигида клуб 30 йил ичида яна Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди. 2019 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Том маънода немис мураббийи «Ливерпул»ни шонли даврларига қайтара олди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. 

Аввалроқ «Copa America» финалида кимлар ўйнаши маълум бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?