«Copa America» финалида кимлар ўйнаши маълум бўлди
Фото: ESN
Бугун, 11 июль куни футбол бўйича Америка чемпионати мусобақасининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Колумбия термаси Уругвайни мағлуб этди. Учрашувнинг 39-дақиқасида Лерма томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Баҳснинг 45-дақиқаси колумбияликлар бир киши кам бўлиб қолган бўлишса-да, якунда ғалабани илиб кетишди.
Қайд этиш керакки, Колумбия терма жамоаси сўнгги 28 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Жамоа таркибида собиқ «Реал Мадрид» футболчиси Хамес Родригес ҳам бор. У бу мусобақада ажойиб сермаҳсуллик қайд этмоқда.
Энди 14 июл куни Хамес Родригес етакчилигидаги Колумбия финалда Аргентинага қарши ўйнайди.
Колумбия эса ушбу мусобақада 17 бор қатнашган ва фақат бир марта — 2001 йилда ғолиб бўлган. Аргентина ушбу мусобақанинг 15 бор ғолиби ҳисобланади. 2021 йилда ўтказилган турнирда ҳам Лионель Месси ҳамюртлари билан бош совринга эга чиққанди.
Аввалроқ, Месси «Copa America»ни ютса, «Олтин тўп» олиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг