Юқори Чирчиқда юк автомобили ҳаракатсиз турган «Cobalt»га урилиб, ағдарилиб кетди
Ижтимоий тармоқларда юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасиздан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ муносабат билдирди.
Унда айтилишича, бугун, 23 август куни соат тахминан 07:00 ларда Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга бўлган А373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 4-километрида «HOWO» русумли махсус жиҳозланган цемент ташувчи юк автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четида тўхтаб турган «Cobalt» русумли автомобилга бориб урилган. Тўқнашув натижасида юк автомобили ағдарилиб кетган.
Шундан сўнг, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида махсус жиҳозланган цемент ташувчи юк автомобилида ёнғин келиб чиққан. Йўл четида ҳаракатсиз турган «Cobalt» русумли автомобилда бўлган 1 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ёткизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг