Юнусобод маҳаллалари қандай дезинфекция қилинмоқда?(Фоторепортаж)
Фото: Носир Ҳайдаров / «Халқ сўзи»
Бугун юртимизнинг ҳар бир ҳудудида коронавирус балосига қарши ҳамжиҳатликда кураш олиб бориляпти. Бу йўлда, айниқса, кўчалар, йўллар, хонадонлар ва ижтимоий объектларда тозаликни сақлаш, дезинфекция ишларини мунтазам, сифатли олиб боришга катта эътибор қаратиляпти.
Бундай ишлар Юнусобод туманининг барча нуқталарида аниқ график асосида амалга ошириб келмоқда. Мазкур масъулиятли вазифани амалга оширишга Давлат санитария эпидемиология назорат маркази туман бўлимининг фидойи ходимлари муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Фотомухбиримиз томонидан суратга олинган ушбу ҳудуддаги Увайсий маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар, хонадонлар ҳамда ижтимоий объектарни дезинфекция қилиш жараёнлари ҳам фикримизни тасдиқлайди.
Ўз навбатида барча маҳаллаларда постлар ташкил қилиниб, аҳолининг хавфсизлиги ва санитария осойишталиги қатъий назоратга олинган.
Профилактика инспекторлари ўз ишига масъулият билан ёндашмоқда.
Хонадонларда эса ҳаёт давом этмоқда. Томорқаларда иш қизғин. Ёшу кекса вақтини мазмунли ўтказяпти, китоб мутолаа қилмоқда.
Хабарингиз бор, яқинда Юнусобод туманида яшовчи аёл фуқарода коронавирус белгилари аниқланган эди. У бунгача 5 маротаба шифохонага мурожаат этгани ҳақида Бош прокуратура ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Содиқжон Бердиалиев маълум қилганди.
Текширув натижасида унда коронавирус аниқлангач, бемор билан мулоқотда бўлган 30 дан ортиқ фуқаролар карантинга олинган эди. Кейинчалик у билан мулоқатда бўлган ҳамшира ва бошқаларда ҳам коронавирус аниқланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг