Юнон-рум курашчимиз бронза учун арманистонлик Малхас Амоянга қарши майдонга чиқади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
Арам Варданян биринчи чиқишида мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмонни мағлуб этган эди, аммо «кунчиқар юрт» вакили Нао Кусакага имкониятни бой бериб қўйди. Япониялик курашчи финалга чиқиб, Арамда бронза учун ўтиш баҳсида қатнашишига имкон қолдирганди.
Юртдошимиз Жазоир вакилини йирик ҳисобда мағлуб этди ва бронза учун арманистонлик Малхас Амоянга қарши чиқадиган бўлди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Арам Симонович Варданян 1995 йилда Тошкент шаҳри Учтепа туманида туғилган. Арам Жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатлари совриндори ҳисобланади.
Аввалроқ, Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадаси олтини учун рингга чиқиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг