Ёзги болалар оромгоҳлари болажонларни ўз бағрига чорламоқда

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятидаги болалар ёзги дам олиш масканлари илк дам олувчиларни қабул қилди. Бунинг учун кенг кўламдаги таъмирлаш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
— Фарзандларимиз мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар муҳайё, — дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Андижон вилояти бошқармаси масъул ходими Акбаржон Хўжаев. — Аввало, 565 нафар тажрибали педагоглардан таркиб топган тарбиячилар жамоаси амалий-семинарга жалб этилиб, малака ошириш машғулотлари олиб борилди. Маънавий, маърифий кечалар ташкил этиш, спорт мусобақаларини ўтқазиш, кўнгилли дам олиш учун режа дастури ишлаб чиқилди. Шунингдек, фарзандларимизнинг иқтидорини юзага чиқариш учун махсус тадбирлар жадвали тузилди. Кутубхона, ошхона, ювиниш хонаси, бассейн, соғломлаштириш хонаси, спорт майдонлари уларнинг хизматида.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Андижон ҳудудий филиалида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг 230 нафар фарзандлари ҳам ёзнинг дастлабки кунларини «Энергетик» болалар оромгоҳида ўтказмоқда.
— Бунинг учун масканда барча шароитлар яратилган, — дейди филиал Ахборот хизматининг раҳбари Мухлисахон Собирова. — Ўғил-қизларнинг 10 кун давомида кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Жумладан, турли мусобақалар ташкил этилиб, бадиий жамоаларнинг концерт дастурлари уюштирилади. Қўғирчоқ театрининг янги намойишлари ҳам манзур бўлади, деган умиддаман. Оромгоҳнинг Булоқбоши туманидаги тоғ ёнбағрида жойлашганлиги эса фарзандларимиз саломатлигига кони фойда, албатта.
Бу йил мавсумда вилоятдаги мавжуд 14 та болалар оромгоҳи 4 босқичда иш олиб боради. Бу вақт мобайнида 7 минг 810 нафар ўғил-қизлар дам олади. Қолаверса, умумтаълим мактаблари қошида ташкил этилган 50 та кундузги оромгоҳлар 10 минг 400 нафар ўқувчиларни ўз бағрига олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг