Ёшларга – ибрат, устозларга – мукофот
Киши ўзи ўқиган мактаб, хат-саводини чиқарган муаллимларни тез-тез эслайди, болаликнинг ширин хотираларини унутмайди. Шу туйғу тадбиркорлик ортидан эл-юртда обрў орттирган Насриддин Сувоновга тинчлик бермади. “Жонажон мактабим учун бир хайри иш қиламан”, деган ниятни дилига тугди.
Мақсадига етди ҳам. Қоракўл туманидаги “Маллаишайх” маҳалласида ўсиб-улғайган бу юртдошимиз ўзи таҳсил олган 20-сонли умумтаълим мактабининг биносини мукаммал таъмирлаб берди. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида қурилган, таъмирталаб аҳволга тушган бинони шу кун талабларига жавоб берадиган замонавий қиёфага келтириш учун у ўз ҳисобидан 1 миллиард 200 миллион сўм миқдорида маблағ сарфлади. 210 ўқувчи ўрнига эга шинамгина иншоотда эндиликда ўқув самарадорлигини янада ошириш имконияти, ўқувчиларнинг тўлақонли билим олиши учун зарур шарт-шароитлар бор. Дейлик, хориждан келтирилган парталар ўқувчиларнинг ёшига мос тарзда созланади. Бу каби қулайликлардан педагоглар ҳам мамнун.
— Билим даргоҳимиздан Насриддин Сувоновга ўхшаган ақл-заковатли, маърифатпарвар, дунёқараши кенг кўплаб шогирдлар етишиб чиққан. Улар билан фахрланамиз, — дейди кекса педагог Сотиболди Сойибов. — Собиқ ўқувчиларимизнинг эл орасида обрў-эътибор топиб, юртимизга қайишаётганидан кўнглимиз равшан тортади. Тадбиркор шогирдимизга келсак, унинг бу эзгу амали ёшларга ибрат, устозлар учун эса мукофотдир.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг