Ёшлар парламенти аъзолари ва Германиянинг Junge Union NRW ёшлар ташкилоти вакиллари онлайн форматда учрашув ўтказди

10:07 16 Январь 2026 Сиёсат
232 0

15 январь куни Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари Германия Федератив Республикасининг Шимолий Рейн–Вестфалия федерал ерида фаолият юритувчи Junge Union NRW ёшлар ташкилоти вакиллари билан онлайн форматда учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, демократик институтларни мустаҳкамлаш, фуқаролик таълими, рақамлаштириш жараёнлари, «яшил» энергетика, шаҳарларни барқарор ривожлантириш ҳамда халқаро ёшлар ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мулоқот давомида Ёшлар парламенти ҳамда Junge Union NRW ёшлар ташкилоти ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум икки томонлама ҳамкорликни институционал асосда йўлга қўйиш, ёшларнинг сиёсий ва жамоатчилик жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек, замонавий демократик бошқарув механизмларини жорий этишга қаратилгани қайд этилди.

Меморандум доирасида ўзаро тажриба алмашиш, қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш, ёшлар парламентларини институционал ривожлантириш, жамоатчилик иштирокини кучайтириш ҳамда ҳисобдорлик механизмларини шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.

Шу билан бирга, ёшлар сиёсати соҳасида рақамли платформалар ва демократик технологиялардан фойдаланиш, Junge Union NRW билан қўшма тренинг ва семинарлар ташкил этиш, рақамли суверенитет ҳамда давлат бошқарувини ислоҳ қилишга доир илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари сифатида белгиланди.

Учрашув якунида меморандум ижросини таъминлаш мақсадида қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер