Ёшлар парламенти аъзолари ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан учрашув ўтказди
Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Антти Карттунен билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ёшлар парламенти раиси Лайло Аслонова иштирокчиларга мазкур тузилманинг асосий вазифалари, мақсадлари ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолият йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Ўз навбатида, Антти Карттунен ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги фаолиятининг устувор йўналишлари, жумладан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, таълим ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳаларидаги лойиҳалар ҳақида маълумот тақдим этди.
Томонлар учрашув доирасида медиа саводхонликни ошириш, таълим тизимида инновацион ёндашувларни татбиқ этиш ҳамда ёшлар орасида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришдилар.
Учрашув якунида ёшлар сиёсатидаги ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда ҳамкорликда лойиҳалар ташкил этишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг