Прокуратура Жанубий Корея собиқ президентини одил судловга тўсқинлик қилгани учун 10 йилга қамашни сўради

16:13 26 Декабрь 2025 Дунё
154 0

Сеул марказий округ судида махсус прокурор Чо Ин Сок раҳбарлигидаги айблов томони Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлга нисбатан одил судловга тўсқинлик қилиш айби билан 10 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазосини сўради. Бу ҳақда Yonhap хабар қилди.

Собиқ давлат раҳбарига қўйилаётган айбловларга кўра, у жорий йил январь ойида терговчиларга ўзини ҳибсга олишга имкон бермаган. Шунингдек, у ҳарбий ҳолат жорий этиш режасини кўриб чиқиш учун ўтказилган йиғилишга чақирилмаган тўққиз нафар Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ҳуқуқларини бузганликда ҳам айбланмоқда.

Ҳимоя томони мазкур айб бўйича ҳукм февраль ойида қўзғолон уюштираётганлик ҳақидаги асосий иш якунлангандан кейингина чиқарилиши кераклигини таъкидлади. Бироқ судья бу талабни рад этди.

Айни пайтда Юн Сок Ёлга нисбатан жами тўртта суд жараёни олиб борилмоқда. Собиқ президентни умрбод қамоқ жазоси ҳам кутмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер