Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Она тили (ўзбек) ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақида Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Унда айтилишича, миллий тест тизими доирасида она тили (ўзбек) ва адабиёт фанидан адабиёт назарияси ва адабиёт тарихини билишга доир тест топшириқларини шакллантириш учун манба сифатида қараладиган мустақил ўқиш учун тавсия этилган адабиётлар рўйхати қайта шакллантирилган.
Адабиётлар рўйхати мазмун жиҳатдан қисман янгиланган. Шунингдек, асарлар жанрлар бўйича гуруҳланган ва рўйхатга лирик асарлар ҳам киритилган. Шунингдек, сон жиҳатдан қисман янгиланган ва мазмун ва жанр ранг-баранглигини таъминлаш мақсадида йирик ҳажмли асарлар миқдори камайтирилган.
Она тили (ўзбек) ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар тест синовларига:
- 2026 йил 1 апрелга қадар амалдаги (40 та) адабиётлар рўйхати асосида;
- 2026 йил 1 апрелдан сўнг янги (36 та) адабиётлар рўйхати асосида тайёргарлик кўриши тавсия этилади.
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати билан қуйидаги рўйхатда танишишингиз мумкин:


Маълумот учун, Рус тили ва адабиёт ҳамда қорақалпоқ тили ва адабиёт фанларидан тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати ўзгармаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг