«Ёшлар овози» танловининг ғолиблари Бўзатов фестивалида қатнашади
Фото: "Халқ сўзи"
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида истеъдодли йигит-қизларни аниқлашга қаратилган «Ёшлар овози» танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 16 февралдаги мажлиси баёнига кўра, янги авлоднинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 15-30 апрель кунлари юртимиз бўйлаб «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида «Ёшлар овози» танлови ўтказиляпти. Танловда иштирокчилар мақом, бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда.
17-18 апрель кунлари Фарғона шаҳрида танловнинг вилоят босқичи ташкил этилди. Унда 5 та йўналиш бўйича ғолиб бўлган йигит-қизлар танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
— Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2021 йили таъсис этилган ушбу танловнинг якуний босқичида қатнашиш орзуим эди, — дейди бахшичилик йўналиши ғолиби Гулрухсор Жўраева. — Бу йил Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб ўтадиган танловнинг республика босқичида ўз истеъдодимни намоён этиш имконига эга бўлганимдан мамнунман.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг