Ёшлар катта теннис сабоқларини ўрганмоқда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис мажмуасида спортнинг 14 та тури билан шуғулланиш учун барча шароит муҳайё этилган.
Айни пайтда бу масканда 7 нафар малакали мураббийлар устозлигида 6-16 ёшли 200 нафардан зиёд баркамол авлод вакиллари спортнинг катта теннис тури бўйича ўз маҳоратини оширмоқда.
— Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан теннис мажмуаси моддий-техник базаси замонавий мезонлар асосида янгиланиб, бу ерда кўплаб халқаро мусобақалар ўтказиш имконияти яратилди, — дейди Фарғона вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби директори Собиржон Саидхўжаев. — Мактабнинг умидли спортчиларидан Шаҳриноз Муҳаммедова ва Жавоҳир Мирзакамоловлар 18 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритишди. Эндиликда улар мамлакатимиз терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Ютуқлар кўламини оширишда Саида Ўринбоева, Ҳасанбой Умрзоқов, Санжарбек Саидхўжаев каби тажрибали мураббийлар маҳоратини алоҳида эътироф этиш ўринлидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг