“Ёш журналист ва блогерлар клублари” ташкил этилади

01:50 16 Декабрь 2020 Ҳужжатлар
1638 0

Ҳукуматнинг давлат органлари фаолиятини ёритиш учун ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда ҳудудларда ёшларнинг ахборот маконида эркин ижодий фаолият олиб боришлари учун қулай шарт-шароитларга эга “Ёш журналист ва блогерлар клублари” ташкил этилади.

Агентлик мазкур клублар аъзолари орасидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети тавсияси асосида сараланган иқтидорли ёшларни турли миқёсдаги матбуот анжуманлари, брифинглар, ўқув-семинарлар ҳамда бошқа ахборот тадбирларида бевосита иштирок этиб, тажриба тўплашида амалий ёрдам кўрсатади.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, “Янги Ўзбекистон” газетаси сараланган ёш журналист ва блогерларни ўзининг марказий ёки ҳудудий таҳририятларида амалиёт ўташ графигини шакллантиради ҳамда муваффақиятли амалиёт ўтаган истеъдодли ёшларни вакант иш ўринларига қабул қилади ёхуд кадрлар заҳиралари рўйхатига киритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер