Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

02:02 14 Май 2025 Спорт
147 0

БААдан хушхабар. Кадетлар ўртасида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Муросасиз баҳсларда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

-65 кг. вазн тоифасида иштирок этган Никита Бибиков барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Бибиков финалда эронлик Амир Ағамоҳаммадидан устун келди. Шунингдек, қизлар ўртасида -41 кг. вазн тоифасида Райҳона Асанбоева ярим финалгача етиб келиб, бронза медали соҳибига айланди.

Шу тариқа, терма жамоамизнинг ушбу мусобақада ҳозиргача жамғарган медаллари 2 та олтин ва 1 та бронзани ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?