«Ёш тадбиркорлар» чемпионати ўтказилади
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда «Ёш тадбиркорлар» чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Президентнинг «Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (ПҚ–59-сон, 11.02.2026 й.) қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар йили ёшларнинг энг яхши бизнес ва стартап лойиҳаларини аниқлаш ва рағбатлантириш бўйича «Ёш тадбиркорлар» чемпионати ўтказилади ҳамда унинг натижалари бўйича қуйидагилар белгиланди:
• 100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларнинг ҳар бирига Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўмгача инвестиция киритилади;
• Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида стартап ва бизнес лойиҳаларни брендга айлантириш учун молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда харажатлари тўлаб берилади;
• Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси кенгаши чемпионат ғолибларини давлат мукофотлари, «Фаол тадбиркор» ва «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонларига тавсия этиш учун ваколатли органларга таклифлар киритади.
2026 йил 1 апрелдан «Рақамли стартаплар» дастурида иштирок этувчи стартап лойиҳаларга ИТ-парк резиденти мақоми берилади ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган экспортнинг минимал кўрсаткичлари талабисиз тегишли имтиёз ва преференциялардан фойдаланишга рухсат берилади.
2026 йилдан бошлаб ҳар йили «Startap ekspo» кўргазмаси ўтказилиши йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг