Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионати саралаш турнирида иштирок этяпти

12:08 26 Октябр 2021 Спорт
304 0

Illyustrativ foto

Шу кунларда Латвиянинг Рига шаҳрида 2021 — 2023 йилги шахмат бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичининг бир қисми бўлган "Grand Swiss Tournament" турнири бўлиб ўтмоқда.

Туризм ва спорт вазирлиги хабарига кўра, кеча бошланган ушбу мусобақа 8 ноябрга қадар давом этади.

Турнир бутун дунё бўйлаб 114 нафар энг кучли шахматчилар ўртасида 11 турда ўтказилади. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси эса 425 000 АҚШ долларидан иборат.

Жаҳон чемпионатига саралаш турнирида Ўзбекистон шарафини 4 нафар гроссмейстер — Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов ҳимоя қилмоқда.

Шунингдек, мусобақада Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ҳусан Турдалиев ҳакам сифатида иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?