Ёш оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди
Фото: olympic.uz
Шу йилнинг 5 — 12 октябрь кунлари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этадиган жамоамиз бугун Саудияга учиб кетди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Жамоамиз мусобақада 9 нафар спортчи билан иштирок этади. Ушбу мусобақа ёшларимиз учун Париж — 2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик учун кучли захира спортчиларини саралаш йўлида муҳим аҳамиятга эга. Жамоамиз таркиби:
Ўғил болалар:
Ашрафхон Абдужамилов
Ҳусинбой Матрасулов
Қудратбек Салимжонов
Диёрбек Эрматов
Қурбонмурод Намозов
Қизлар:
Озода Ҳожиева
Севинч Комилова
Нигора Сувонова
Мадина Жўраева
Мураббийлар: Нурилло Тоғаев, Жўра Зоиров.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг