Ёш ходимлар учун сайловнинг аралаш тизими бўйича тарғибот тадбири ўтказилди
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ходимлар ўртасида ҳуқуқий ва электорат маданиятини юксалтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Ҳуқуқий фанлар” кафедраси доценти, фалсафа фанлари доктори (DCc), “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Жалолиддин Юсубов сайловлар ва ислоҳотлар ҳақида умумий маълумот бериб ўтиб, 2024 йилги сайловларда илк маротаба аралаш сайлов тизимидан фойдаланилишига алоҳида тўхталди.
Бу тизимда Қонунчилик палатаси депутатларининг 50 фоизи бир мандатли сайлов округларидан мажоритар тизим бўйича, қолган 50 фоизи эса партия рўйхатига пропорционал вакиллик орқали сайланиши назарда тутилиши айтиб ўтилди.
Маърузачи “Э-сайлов” ахборот тизими имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бериб, тадбир иштирокчиларининг барча саволларига батафсил жавоб бериб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг