Ёш дзюдочиларимиз қитъа чемпионатини биринчи ўринда якунлашди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Ливан пойтахти Байрут шаҳри мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати ҳамюртларимиз учун кутилганидан ҳам омадли келди.
Ўсмирларимиз 9 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди. Ёшларимиз ҳам икки кунлик муросасиз беллашувлар якунига кўра қитъада биринчи бўлишди.
Ёшлар терма жамоамиз 7 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 15 та медаль билан 15 давлат орасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни банд этишди.
Тўрт кун давомида Байрутда 16 маротаба Ўзбекистон мадҳияси янгради. Мамлакатимиз дзюдоси тарихида ҳали бундай натижа кузатилмаганди.
Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликка 2 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза медали билан Жанубий Корея терма жамоаси якун ясади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг