Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш зарурати

Иллюстратив фото
Совуқ тушиши билан хонадонларда фуқаролар, ташкилот ва корхоналарда ишчи ходимлар иситиш печларига эҳтиёж сезишади. Бунда улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилишлари лозим бўлади.
Шу мақсадда ҳозирда масъул ходимларимиз туман газ таъминоти ва электр тармоқлари идоралари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ҳамда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда фуқаролар тураржойларининг турли хил табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларга қарши ҳолати текширилиб, муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Қолаверса, қоидабузарлик ҳолатлари маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама этилиб, тегишли чоралар кўриляпти.
Шуни таъкидлашни истардимки, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда фуқаролар электр қурилмаларидан фойдаланишда техник ва ёнғин хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари жуда муҳимдир. Газ қурилмаларидан фойдаланишда табиий газдан резина қувурлар орқали иситиш печларига, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланмаслик, газ ускуналарини назоратсиз қолдирмаслик, енгил алангаланувчи суюқликлар (бензин, керосин ва шунга ўхшаш ёнилғи маҳсулотлари)ни сақламасликларини тавсия қиламиз.
“Тилсиз ёв”га нисбатан жиддий муносабатда бўлиб, ундан ўринли фойдаланиб, меъёр талабларига амал қилиб, диққат-эътиборли бўлсак, ёнғин келиб чиқишининг олдини олган бўламиз. Бу орқали мол-мулкингизни ҳамда ўзингизни ва яқинларингизни саломатлиги ҳамда хавфсизлигига улкан ҳисса қўшасиз.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин келиб чиққанда «101» қисқа рақамли тезкор навбатчилик хизматига қўнғироқ қилиб, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларини чақиринг.
И. ҚЎЗИЕВ,
Чилонзор тумани ФВБ П ва НБ инспектори, катта лейтенант.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг