«Яшил макон» — ободлик ва кўркамлик тимсоли

23:31 11 Апрель 2022 Жамият
914 0

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 апрель куни Олмазор туманига ташрифи давомида «Яшил макон» дастури доирасидаги ишларни кучайтириш, бундай эзгу ташаббусни ҳар бир маҳалла, кўча ва хонадонда рўёбга чиқариш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди. 

Вазирлик ва идораларга бириктирилган ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ кўрсатиб ўтилди.

Миллий анъаналар ва тажрибалар асосида ҳудудларни кўркам, жозибали, энг муҳими, одамларга ҳузур бахш этадиган, уларнинг муносиб яшашига хизмат қиладиган, халқни рози қилишга қаратилган мазкур ташаббусни амалга ошириш ишлари Сергели туманида ҳам бошланди.

Жумладан, ушбу туманга бириктирилган Бош прокуратура томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда «Асакабанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви билан ҳамкорликда салоҳиятли ишчи гуруҳи шакллантирилди ва унинг аъзолари маҳаллалардаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига масъул этиб белгиланди.

Дастлаб ишчи гуруҳ томонидан туман секторлари масъуллари билан биргаликда барча маҳаллалардаги кўчалар, хонадонлар ва бошқа объектлардаги мавжуд аҳвол ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар асосида қилинадиган ишлар, улар учун масъуллар, муддатлар ва молиявий манбалар аниқ белгилаб олинди.

Хусусан, қисқа муддатларда экилиши лозим бўлган мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатларига бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоб қилиниб, буюртмалар шакллантирилди.

Бугун эса, мазкур буюртмалар асосида келтирилган ниҳолларни экиш бошланди.

Кўтаринкилик ва уюшқоқлик билан бошланган ҳамда мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар Бош прокуратура томонидан доимий мувофиқлаштирилиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?