Ярмаркада 250 миллиард сўмлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Термиз туманидаги «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.
Ярмарка Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли трансформация маркази, Ўзбекистон қурилиш материаллари саноат корхоналари уюшмаси ҳамда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган.



Унда мамлакатимизнинг бешта йирик тармоқ корхонаси ҳамда вилоятда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, кимё саноати, чарм-пойабзал ва тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати каби йўналишларда ўзлари ишлаб чиқараётган 500 турдаги саноат маҳсулоти билан иштирок этмоқда.
Афғонистонлик ишбилармон доира вакиллари ярмаркада намойиш этилаётган маҳсулотларга катта қизиқиш билдирди. Шунингдек, эркин савдо зонаси ҳудудидаги «Ҳилтон» меҳмонхонаси, «АКФА МEДЛИНE» клиникаси, логистика терминали ва бошқа тадбиркорлик субъектларида яратилган шароитлар билан танишяпти.
Ярмарка доирасида қўшни мамлакат вакиллари билан икки томонлама ўзаро алмашинув келишувларини имзолаш режалаштирилган. Шунингдек, кооперация асосида қиймати 250 миллиард сўмлик ҳамкорлик шартномаларини имзолаши ҳам кутилмоқда.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг